Фото: Getty Images
Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар чоғида Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Йоав Галант Эронга қарши эҳтимолий жавоб ҳужуми режаси ҳамда вақти бўйича келишиб олди.
Қайд этилишича, операцияни бошлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг якуний розилиги талаб қилинади.
Нетаньяху аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқот чоғида Эроннинг ракета ҳужумига эҳтимолий жавоб вариантларини муҳокама қилган эди. Шундан сўнг у жавоб ҳужуми мақсадларини келишиш учун Исроил Хавфсизлик маҳкамасини йиғган.
Washington Post нашрига кўра, суҳбат чоғида Нетаньяху Америка президентига Исроил ядро ёки нефть объектларига эмас, Эроннинг ҳарбий объектларига ҳужум қилишга тайёрлигини маълум қилган. Нашр манбаларининг қайд этишича, Байденнинг Исроилга ТHААD ракетага қарши мудофаа тизимини жўнатиш қарорида айнан Исроил бош вазирининг мўтадил позицияси муҳим рол ўйнаган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Исроилнинг Эрон нефть объектларига ҳужуми энергия нархининг кескин ўсишига, Эрон ядровий иншоотларига ҳужум эса можаронинг янада кучайишига, жумладан, АҚШнинг бевосита аралашувига олиб келиши мумкин.
1 октябрь куни Эрон Исроилга ҳужум қилиб, 180 дан ортиқ ракета учирган эди, уларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали уриб туширилган. Теҳрон бу зарбани Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлимига жавоб деб атаган. Эрон ҳужумидан сўнг Исроил армияси “жиддий ва муҳим жавоб” қайтаришга ваъда берган.
Исроил расмийлари, Эрон, Ҳужум қилиш усули, Вақти “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...