
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг террорчилик ташкилотини (FETO) Туркияда иккинчи давлат тўнтаруви содир этилиши ҳақидаги гапларни тарқатишда айблади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Йилдиримнинг айтишича, бу жамиятда хавотир уйғотувчи ёлғон маълумотдир.
Бош вазир ҳукумат давлат тўнтарувига исталган уринишнинг олдини олиш учун барча зарурий чораларни кўраётганини айтди. Унинг айтишича, иккинчи тўнтарувни амалга оширмоқчи бўлаётганлар 15 июлдаги тўнтарув ташкилотчиларидан ҳам кучлироқ жавоб беришларига тўғри келади.
Аввалроқ Туркия адлия вазирлиги 15 июлдаги давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича 32 минг киши ҳибсга олинганини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар