22:53 / 20.10.2024
148

Яҳё Синварнинг танаси ёриб кўрилди

Яҳё Синварнинг танаси ёриб кўрилди
Фото: Исроил аскарлари ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг жасадини олиб кетмоқда / 2024 йил 17 октябрь.
ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг мурдасини ёриб кўрган Исроил Миллий суд тиббиёти маркази бош патологоанатоми Чен Кугел унинг ўлдирилиши тафсилотини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Экспертнинг сўзларига кўра, Синвар оғир жароҳатлар олганига қарамай, унинг ўлими айнан ўқ тегиши сабаб олинган жароҳатлар оқибатида юз берган.

Бу мен танасидан топган далилларга асосланган. Унинг танасида бошқа манбалардан ҳам жароҳатлар қайд этилган. Масалан, ўнг билакда ракета жароҳати, чап оёқ ёки сонда қулаб тушган иморат парчалари ва танасига кирган кўплаб вайрона қолдиқлари, аммо булар фақат кўкрак қисмида қайд этилган. Улар жиддий шикаст етказган, лекин ўлимнинг асосий сабаби — бошдаги ўқ ярасидир”, деб таъкидлади патологоанатом.

Аввалроқ Исроил томони Яҳё Синвар у турган бинога танк ўқ узганидан сўнг ҳалок бўлганини маълум қилганди. Исроил армияси вакили воқеа жойида отишма юз бергани, шундан кейин ҳарбийлар бинога танк снарядини отганини айтган.

Шунингдек, армия Синварнинг ўлимидан олдинги сўнгги лаҳзаларни акс эттирувчи дрон видеосини эълон қилган. Кадрларда ярим вайрона бинодаги креслода ўтирган эркак кўринади — унинг юзи қисман ёпиқ. Дрон яқинлашганда, эркак унга қўлида ушлаб турган таёқни улоқтиради.

Яҳё Синвар ўлими

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар 17 октябрь куни Ғазо сектори жанубида ўлдирилган. 17 октябрь куни Синварнинг ўлимини ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоси Халил ал-Ҳайя тасдиқлаган. Шунингдек, у Исроил Ғазога ҳужумларини тўхтатиб, қўшинларини олиб чиқмагунча, бир йил аввал гаровга олинган исроилликларни озод этилмаслигини айтган.

Исроил 31 июль куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ўлдирганди. Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида у ва тансоқчиларидан бири ҳалок бўлган. Шундан сўнг унинг ўрнини Яҳё Синвар эгаллаганди.

28 сентябрь куни эса Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Байрутнинг жанубий чеккасида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Исроил шу куни тонналаб бомбалар билан 6 та бино ва бункерларни портлатиб юборган. Улардан бирида “Ҳизбуллоҳ” етакчиси бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яҳё Синварнинг танаси ёриб кўрилди