Фото: AP
Австралиянинг Флиндерс университети олимлари тунда оғир кўрпадан фойдаланиш нафақат уйқусизликка қарши курашишга ёрдам беришини, балки кайфиятни яхшилаши, шунингдек, уйқу дориларидан фойдаланишни камайтиришини аниқлади. Бу уйқу сифатини ва умуман саломатликни яхшилашнинг самарали, дори-дармонларсиз усулидир.
New Atlas хабар беришича, тадқиқотчилар гуруҳи турли касалликларга чалинган барча ёш тоифасидаги одамларда уйқуни даволаш усули сифатида оғирлаштирилган кўрпалардан фойдаланиш бўйича 18 та тадқиқотни таҳлил қилди. Уларда бутун материал бўйлаб бир текис тақсимланган пластмасса, шиша ёки металл доначалар билан тўлдирилган катта ўлчамли ёпинчиқлардан фойдаланилган.
Бундай кўрпанинг танага берган босими қучоқлаш ҳиссини ҳосил қилади, бу эса танани бўшаштириш ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради. Терапевтик мақсадлар учун вазндан фойдаланиш ғояси 1992 йилда тадқиқотчи Темпл Грандин аутизм билан оғриган одамлар учун “Қучоқлаш машинаси” (Hug Machine) ишлаб чиққанида пайдо бўлган. Машина инсон танасига бир текис ва чуқур босим бериб, асаб тизимини тинчлантиради.
Оғир кўрпа остида ухлаган катталар яхшироқ уйқуга кетишгани ва ўзларини тетикроқ ҳис қилишганини айтди. Улар уйқусизликка қарши дориларга камроқ эҳтиёж сезган ва оғриқлардан камроқ шикоят қилган. Болалар учун эса натижалар ҳар хил.
Баъзи ҳолларда оғирлаштирилган кўрпалар диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдроми ёки аутизм спектри бузилишлари бўлган болаларда уйқу сифатининг маълум даражада яхшиланишини таъминлаган. Бироқ бошқа тадқиқотлар шундай кўрпаларнинг болалар кундалик фаолиятига ижобий таъсирини аниқлаган.
Тадқиқот натижалари тиббиёт амалиётида, айниқса руҳий саломатлик соҳасида, оғир кўрпалардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди