Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчихонасида АҚШда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандош ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Жоржтаун университети, Жорж Вашингтон университети, Пенсилвания штати университети талабалари, Халқаро валюта жамғармаси ходими, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакили ва АҚШда бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорлар қатнашди.
Учрашув аввалида Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижалари, ёшларни ва АҚШдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жумладан, яқинда ташкил этилган "Илдиз" платформаси юзасидан маълумот берилди.
Алоҳида эътибор Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларига қаратилди.
Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида ёшлар орасида ахборот алмашиш платформасини яратиш, Lean Startup тадбиркорлик курсларини ташкил этиш, АҚШга келаётган ёшлар учун махсус қўлланма (handbook) яратиш ва бошқа ташаббуслар илгари сурилди.
Мулоқот якунида билдирилган амалий таклифларни устида ишлаш, ватандошлар билан маъданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!