Фото: The Times of Israel
Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Имод Амҳазни асир олди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Al-Hadatҳ телеканалига кўра, қўмондон 1 ноябрга ўтар кечаси Байрутдан 55 километр шимолда катерда ўғирлаб кетилган. Операцияда Исроилнинг 25 нафар аскари иштирок этгани айтилмоқда. Рейд Исроилнинг Ливан билан денгиз чегарасидан тахминан 140 километр шимолда амалга оширилган.
Исроил махсус денгиз кучлари Ливан шимолида ўтказилган тунги операцияда “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-денгиз кучларининг юқори лавозимли аъзоси Имад Амҳазни қўлга олинди, деган исроиллик журналист Барак Равид.
Таъкидланишича, қўмондон “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг ҳарбий-денгиз операциялари ҳақида маълумот олиш учун ушланган. Айни пайтда Ливан хавфсизлик кучлари мамлакатнинг шимолий қирғоғида одам ўғирлаш билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда.
Ливан бош вазири Нажиб Микати Исроил махсус кучлари томонидан Батрун шаҳрида Ливан фуқароси ўғирланганини зудлик билан текширишни талаб қилди. У Ливан ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абдулла Хабибни бу борада БМТ Хавфсизлик кенгашига шикоят тайёрлашга чақирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?