Фото: Reuters
Исроил қирувчи самолётлари Байрутнинг Рафиқ Ҳарири халқаро аэропорти яқинида жойлашган жанубий ҳудудларига зарбалар берди. Бу ҳақда Аl Jadeed телеканали маълум қилди.
Портлаш овози аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан бир неча юз метр узоқликда эшитилган.
Хабар қилинишича, Исроил самолётларининг фаоллиги ва кучли зарбаларига қарамай, Байрут аэропорти одатдагидек ишлашда давом этмоқда.
30 октябрь куни Ливан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг янги бош котиби Наим Қосим сайланганидан кейинги биринчи нутқида ўз тарафдорларига Исроил устидан ғалаба қозонишини ваъда берган эди.
Шундан сўнг Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий қисмида Исроил қирувчи самолётлари ва дронларининг ҳужумидан кейин камида 10 та кучли портлаш содир бўлган.
Яқин Шарқдаги вазият Ливаннинг турли ҳудудларида 17 ва 18 сентябрь кунлари содир бўлган пейжерлар ва рацияларнинг кетма-кет портлашларидан кейин янада кескинлашган эди. 19 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумларини бошлаган. Исроил ҳукумати Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий инфратузилмасига қарши “мақсадли ҳужум операцияси” бошланганини эълон қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...