Фото: ГПО
Исроил президенти Исхак Герцог бўлган самолёт Туркия ҳаво ҳудудига киритилмади. Оқибатда яҳудий давлати раҳбари Озарбайжондаги CОP29 иқлим саммитига бора олмади. Бу ҳақда Milliyet хабар берди.
Исроил расмийлари 16 ноябрь куни кечқурун Исхак Герцогнинг CОP29 доирасида Озарбайжонга ташрифи “хавфсизлик нуқтаи назаридан” бекор қилинганини айтди. Бироқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар бунга бошқача сабаб келтирди. Жумладан, Туркия Исроил президентининг самолётига унинг ҳаво ҳудудидан ўтишга рухсат бермаган. Исроилнинг “Едиотҳ Аҳронот” газетаси бу маълумотни Озарбайжон расмийларига тасдиқлатди.
Туркия ва Исроил алоқалари
Ноябрь ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон яҳудий давлати билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди. Сиёсатчи Анқара келажакда Тель Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.
Май ойи бошида Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо-сотиқни тўлиқ тўхтатганини маълум қилганди. Бунгача Анқара 54 та кичик гуруҳ товарлари экспортини чеклаган.
Март ойида Туркия президенти Ғазодаги вазият ҳақида гапирган, у Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеани геноцид деб атаган. 2023 йил декабрь ойида эса Туркия ва Исроил етакчилари бир-бирини кескин танқид қилган. Эрдўғон Нетаньяхуни Гитлерга қиёслаган, Исроил бош вазири бунга қуйидагича муносабат билдирган.
“Курдларга қарши геноцидни амалга ошираётган, қамоққа олинган ва ўз бошқарувига қарши чиққан журналистлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатган Эрдўғоннинг бизга ақл ўргатишга ҳаққи йўқ”, деганди Нетаньяху.
Бунгача Туркия президенти БМТни муомалага лаёқатсиз ташкилот деб атаган ва унинг тузилмасини ўзгартиришга чақирганди. 2023 йилнинг кузида Ғазодаги воқеалар туфайли Туркия Исроилдаги элчисини чақириб олган. 2024 йилнинг июль ойи охирида Эрдўғон Туркия бир пайтлар Тоғли Қорабоғ ва Ливияга қандай кирган бўлса, Исроилга ҳам шундай кириши мумкинлигини айтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи