Фото: SpaceX
Falcon 9 ракета ташувчиси Starlink интернет қопламаси тизимининг глобал тармоғи учун яна 20 та сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиқди.
«20 та Starlink сунъий йўлдоши олиб чиқилгани тасдиқланди», — дейилади хабарда.
Ракета Калифорниядаги Вандерберг Космик кучлари базасида жойлашган SLC-4E старт майдончасидан учирилган. Тахминан бир соатдан кейин сунъий йўлдошлар ташувчининг иккинчи поғонасидан ажралиб, орбитага чиққан.
Учириш доирасида ташувчи ракетанинг кўп марталик биринчи поғонаси Тинч океанидаги Of Course I Still Love You дрон-плартформасига саккизинчи маротаба вертикал қўнишни амалга оширди.
2019 йил майдан бери Starlink лойиҳаси доирасида SpaceX компанияси 7,3 мингта шу каби сунъий йўлдошни учирди. Уларнинг бир қисми ишдан чиққан ёки орбитада йўналишини ўзгартирган бўлса, 6,6 мингдан зиёд аппарат эса ҳозирда соз ҳолатда.
Аввалроқ юздан ортиқ коинот тадқиқотчилари АҚШ федерал ҳукуматига мурожаат қилиб, SpaceX компаниясининг минглаб Starlink сунъий йўлдошларини коинотга учиришга рухсат беришдан аввал экологик баҳолаш ўтказишни талаб қилганди. Илон Маск компанияси аллақачон Федерал Алоқа Комиссиясидан 12 мингга яқин сунъий йўлдош учиришга рухсат олган — бу ҳозир Ер орбитасида мавжуд бошқа жисмларнинг умумий сонидан икки баравар кўп.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда SpaceX Starlink сунъий йўлдошларининг дастлабки гуруҳларини учирганда жамоатчилик ва илмий ҳамжамият томонидан танқидга учраганди. Бутун дунё астрономлари сунъий йўлдошларнинг юқори нур қайтариш хусусиятига эътибор қаратган, шу сабабли компания уларнинг ялтироқлигини камайтириш учун махсус материал билан қоплашни бошлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади