Фото: Reuters
Ғазо секторида 2023 йил октябрь ойидан бери давом этаётган жанговар ҳаракатлар туфайли 17 492 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда анклав ҳокимияти матбуот хизмати ўз Telegram каналида маълум қилган.
Хабарга кўра, ҳалок бўлганларнинг 211 нафари янги туғилган чақалоқлар ва 825 нафари 1 ёшгача бўлган болалардир. Камида 35 060 нафар вояга етмаганлар ота-онасидан бири ёки иккаласидан айрилган, 3500 га яқини сурункали тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.
Таъкидланишича, кўчирилган аҳоли вакиллари жойлаштирилган 204 та вақтинчалик марказлар Исроилнинг зарбаларига учраган. Бомба портлаши оқибатида 130 га яқин таълим муассасаси бутунлай вайрон бўлган, 340 дан ортиғи сезиларли даражада зарар кўрган. 785 мингга яқин талаба дарсга қатнаш ва ўқишни давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аввалроқ эълон қилинган маълумотларга кўра, анклавдаги кескинлик туфайли жами 44 мингга яқин фаластинлик ҳалок бўлган ва 104 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Фото: Reuters
Аввалроқ Ғазо секторида можаро бошланганидан бери ҳалок бўлган БМТ ходимлари сони 241 нафарга етгани маълум қилинганди.
Унга кўра, ҳалок бўлганларнинг 237 нафари БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) ходимларидир. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ривожланиш дастури, Лойиҳа хизматлари бюроси ва БМТнинг Қўриқлаш ва хавфсизлик бошқармасидан биттадан киши Ғазода ҳалок бўлган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳисоботида Исроил армиясининг ҳужуми Ғазо секторининг ривожланишини деярли 70 йил орқага сургани маълум қилинган.
Фото: Reuters
“Ғазо 70 йил олдинги, яъни 1955 йилдаги ривожланиш даражасига қайтди. Ҳозирги вақтда иқтисодиётни бўғиб қўяётган чекловлар олиб ташланиши керак”, деди Тараққиёт дастурининг Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш бўйича махсус вакили ўринбосари Читосе Ногучи.
Таъкидланишича, 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Ғазода яқин тарихдаги энг йирик гуманитар офатлардан бири рўй бермоқда. Мавжуд вазият мисли кўрилмаган кўп қурбонлар, вайронагарчиликлар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва оммавий кўчишларга олиб келди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?