UBS таҳлилчилари 2025 йил охиригача олтин нархи бир унцияси учун 2900 АҚШ долларигача кўтарилишини тахмин қилмоқда. Уларнинг фикрича, бу геосиёсий хатарлар фонида марказий банкларнинг харидлари ва инвесторларнинг қимматбаҳо металга қизиқиши билан боғлиқ.
Таҳлилчиларга кўра, келгуси икки йил ичида олтин нархининг ошиши АҚШ Конгрессидаги Республикачилар партиясининг ҳукмронлиги, сармояларни диверсификация қилишга инвесторларнинг юқори қизиқиши ва юқори глобал ноаниқлик билан қўллаб-қувватланади.
Бундан ташқари, қимматбаҳо метал нархига макроиқтисодий ўзгарувчанлик ва геосиёсий хатарлар фонида марказий банклар томонидан харидлар ва олтинга стратегик инвестициялар таъсир кўрсатади.
Bloomberg маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан бери олтиннинг спот нархи 28 фоизга ошди. Бунга марказий банклардан харидлар, АҚШ Федерал резерви томонидан пул-кредит сиёсатини юмшатиш, Европа ва Яқин Шарқдаги кескинликлар, хусусан, Россиянинг Украинадаги давом этаётган қуролли босқини сабаб бўлди.
Аввалроқ Goldman Sachs таҳлилчилари келаси йил охиригача олтин нархи бир унция учун 3000 долларга етишини башорат қилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?