Фото: Hurriyet
Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Босфор ва Дарданелл бўғозларининг Туркия томонидан ёпилиши Одесса, Николаев ва бошқа ҳудудларнинг босиб олинишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар хабар берди.
"Босфор ва Дарданелл бўғозларининг Туркия томонидан ёпилиши Украина мудофаасининг асосий босқичларидан бири бўлди. Биз битта “Москва”ни чўктириб юбордик, яна иккита рус крейсери эса Ўрта Ер денгизида кутиб турарди. Туркия бўғозларни ёпгани, менимча, Россияга Одесса, Николаев ва бошқа ҳудудларни босиб олиш учун денгиздаги устунлигидан фойдаланишга имкон бермади", деди Боднар.
Бундан ташқари, дипломат Туркия Украина учун жиддий транспорт хабига айланганини қўшимча қилди.
Илгари Украина учун юклар ортилган кемалар Туркия портларида тўхтаганида, норматив база украиналик ташувчиларнинг бу юкларни олиб кетиш учун киришига йўл қўймасди. Ҳозир эса транспорт соҳасида визасиз тизим жорий этилган. Компанияларимиз лицензия ва рухсатномаларсиз Туркия ва бошқа давлатлар портларидан Туркия ҳудуди орқали Украинага жуда зарур юклар ташимоқда, деди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, яқин орада Василий Боднар Украинанинг Польшадаги элчиси лавозимини эгаллайди. Тегишли фармонни Украина президенти Владимир Зеленский аллақачон имзолаган.
Украинадаги уруш: Туркия позицияси
Куни кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ Украина армиясига ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берганини танқид қилди.
Шунингдек, Эрдўғон АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп “муаммони ҳал қилишга асосланган ёндашувни қўлласа”, Украинадаги уруш тезда тугаши мумкинлигига ишонч билдирди:
"Агар Трамп маъмурияти муаммога ечим топиш нуқтайи назари билан ёндашганини кўрсак, бу урушни осонликча тугатишимиз мумкин... Кўпроқ мулоқот, дипломатия ва келишув қурол-яроғ, бомба ва можароларга эмас, балки тинчликка йўл очади", деган Туркия раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади