date
views 67

Машҳур косметолог Криштиану Роналдуни судга берди

Машҳур косметолог Криштиану Роналдуни судга берди
Криштиану Роналду Буюк Британия олган косметолог муолажаси учун пул тўламагани боис, шифокор-косметолог томонидан судга берилди.

Доктор Рошан Равиндран машҳур футболчи 2021-2022 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган даврида олган муолажалари учун тўловни амалга оширмаган.

The Sun нашрининг аниқлик киритишича, Роналду косметологдан 40 минг фунт стерлинг миқдорида қарз бўлган.

Энди Рошан Равиндран ўзига тегишли хизмат ҳақини суд ёрдамида Роналдудан ундиришга ҳаракат қилмоқда. Бу мутахассис Чеширдаги клиникада Криштиану Роналду, унинг оиласи ва яқинларига хизмат кўрсатган.

Рошан Равиндран машҳур косметолог бўлиб, унинг хизматидан сиёсатчилар, Қироллик оиласи вакиллари, спорт юлдузлари ва Голливуд актёрлари фойдаланиб келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур косметолог Криштиану Роналдуни судга берди