23:05 / 27.11.2024
10

Қотиллик учун 13 йил қамалган айбсиз немис 750 минг евро товон пули талаб қилди

Қотиллик учун 13 йил қамалган айбсиз немис 750 минг евро товон пули талаб қилди
Фото: Getty Images
Ҳеч қачон содир бўлмаган қотиллик учун 13 йил қамоқ жазосини ўтаган германиялик Манфред Гендицкий Бавария штати ҳукуматидан маънавий зарар учун камида 750 минг евро товон тўлашни талаб қилди.

Даъвогар камида 750 минг евро маънавий зарар учун товон тўлашни талаб қилмоқда”, дейди Мюнхен туман суди.
Маҳаллий прокуратура маълумотларига кўра, Гендицкийга ҳибсда бўлган 4916 куннинг ҳар бири учун 75 евродан жами — 368 минг евродан кўпроқ товон пули тўланган.

Бироқ, журналга кўра, эркак тўлов барча зарарни қопламаганини ва у қўшимча товон талаб қилишини айтган.

Гендицкий ишни кўриб чиқиш учун кўп йиллар давомида курашди. Уни нафақат ҳимоячиси, балки прокуратура ҳам оқлашни талаб қилган. Қайд этилишича, эркак қотилликни содир этганига ҳам, жиноят умуман содир бўлганига ҳам шубҳалар бўлган.

Кейинроқ экспертлар Гендицкий ўлдиргани тахмин қилинган аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлганини исботлади”, деб ёзади нашр.

2010 йилда Мюнхен округ суди Гендицкийни қотиллик айби билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. У марҳум аёл яшаган уйнинг бошқарувчиси бўлган. Судьялар эркакни жанжалдан кейин ўз квартирасида кекса аёлни уриб, кейин уни ваннага чўктиришда айбдор деб топган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қотиллик учун 13 йил қамалган айбсиз немис 750 минг евро товон пули талаб қилди