6 695
Эрдўғон Туркия Мосулдаги ҳарбий операцияда иштирок этиш учун рухсат сўрамаслигини билдирди
Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича операцияда Анқара иштирок этишини истамаганларни қоралади. Туркия президенти бу ҳақда Истанбулда бўлиб ўтган 9-Евросиё ислом кенгашига мурожаатида маълум қилди, дея хабар беради “Ведомости”.
Президентга кўра, ИШИД Туркияга террор билан таҳдид қилмоқда ва мамлакат жангарилар ҳужуми олдини олиш ва қўшнилар — Ироқ ҳамда Сурияга ёрдам бериш чораларини кўрмоқда. Бунинг учун эса ҳеч қандай рухсат талаб этилмайди ва Туркиянинг бундай нияти ҳам йўқ.
“Айрим давлатлар ўзлари учун хавф мавжуд деб ҳисоблаган тақдирда Афғонистон ва бошқа давлатлардаги операцияларда иштирок этиш учун кўплаб километрларни босиб ўтади. Сурия билан 911, Ироқ билан эса 350 километр умумий чегараси бўлган Туркияни эса аралашмаслиги ва қўшни давлатларда туғилаётган таҳдидни бартараф этмаслигини исташмоқда”, — дея таъкидлади Эрдўғон. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди