Туркия 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинларни тақиқламоқчи

Туркия 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинларни тақиқламоқчи
Фото: FOR.kg
Туркияда 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинлар тақиқланиши мумкин.

Кеча, 11 декабр куни мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўролўғлу парламентдаги чиқишида шундай баёнот берди.

Ўролўғлунинг таъкидлашича, зўравонлик ва болаларга шафқатсизларча муносабат тарғиб қилинаётган, адоват қўзғовчи ва бошқа салбий контентлар ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинларни 16 ёшгача болалар учун ман этиш масаласини кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Бунинг учун тегишли қонунлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилиши зарур.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар