22:04 / 17.12.2024
20

Блинкен Яқин Шарққа келди. АҚШнинг Суриядаги манфаатлари нималардан иборат?

Блинкен Яқин Шарққа келди. АҚШнинг Суриядаги манфаатлари нималардан иборат?
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Суриядаги давлат тўнтариши фонида навбатдаги марта Яқин Шарққа келди. У Суриянинг қўшнилари – Иордания, Туркия ва Ироқда бўлди, пост-Асад даври Сурияси бўйича музокарага йиғилган минтақа мамлакатлари вазирлари учрашувида қатнашди.

Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлили дастурида сиёсий таҳлилчилар АҚШнинг Суриядаги манфаатлари ва мақсадлари ҳақида сўз юритди.

Сиёсатшунос Бектош Бердиевнинг фикрича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги мақсадларидан бири – Катта Яқин Шарқ концепциясини амалга оширишдир. Бу концепциянинг асосий масалаларидан бири эса – Озод Курдистон давлатини ташкил қилиш. Озод Курдистон тўртта давлат – Туркия, Сурия, Ироқ ва Эрон ерларидан ташкил топиши режалаштирилган.

Суриянинг бундан кейинги тақдири АҚШ ва Туркия ўртасидаги музокаралар ва келишувларга қараб ҳал бўлади. Шунингдек, Суриядаги янги ҳукуматнинг барқарор келажаги ҳам айнан АҚШ ва Туркия билан ўртасидаги муносабатларига боғлиқ”, – дейди у.

Бердиевга кўра, АҚШнинг Суриядаги манфаатлари, биринчидан, Исроилнинг шимолий чегаралари хавфсизлиги, иккинчидан, курдлар давлатини ташкил қилиш ёки ҳеч бўлмаганда бу йўналишда қадам ташлаш, учинчидан, Сурияда Эроннинг таъсирини бутунлай йўқ қилишдан иборат.

Сиёсий таҳлилчи Шуҳрат Расулнинг сўзларига кўра, бугунги кунда АҚШ Туркия билан ҳисоблашишга мажбур. Вашингтон ўз манфаатлари нуқтайи назаридан Сурияда федератив давлат барпо этишни таклиф қилаётган бўлиши мумкин.

Гап ягона учта мустақил давлатнинг позициялари ҳақида ҳам боряпти, шу жумладан Американинг азалий душмани Эроннинг позицияси ҳам жуда муҳим. Бирданига минтақадаги тўртта давлат билан урушиб, уларга зўравонлик қилиб, катта Курдистон деган давлатни Америка қанчалик қудратли бўлса ҳам ярата олмайди.

Вашингтон ва Анқара Сурияда федерация қурмоқчи. Кейин мана шунинг доирасида курдларга ҳам автономия ваъда қилиб берилиши мумкин
”, – дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блинкен Яқин Шарққа келди. АҚШнинг Суриядаги манфаатлари нималардан иборат?