Фото: Financial Times
Туркия Исроилнинг Голан тепаликлари аҳолисини икки баравар кўпайтириш режасини қоралади. Яҳудий давлати бунга жавобан Туркияни Сурия ҳудудларини тизимли равишда босиб олишда айблади.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг 2016, 2018 ва 2019 йиллардаги ҳарбий операцияларга ишора қилди.
"Туркия мунтазам равишда Сурия ҳудудига бостириб кирди ва бу жараён 2016, 2018 ва 2019 йиллардаги ҳарбий операциялардан бошланиб, бугунги кунгача давом этмоқда. Туркия Сурия миллий армияси каби қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинадиган прокси-зоналарни яратди", дейилади Исроил ТИВ баёнотида.
Исроил дипломатик идораси ҳозирда Сурия ҳудудининг қарийб 15 фоизи Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар назоратидалигини таъкидлади.
"Ушбу ҳудудларда турк валютаси ишлатилади, турк банклари ва почта хизматлари фаолият юритади", дея таъкидлади яҳудий давлати Ташқи ишлар вазирлиги.
Исроил, шунингдек, Туркияни Суриядаги курдларга қарши кучларни қўллаб-қувватлашда ҳам айблади.
Сурияда оккупация ҳақида гапириши мумкин бўлган энг охирги давлат Туркиядир, дейилади вазирлик баёнотида.
Исроил Голан тепаликларидаги аҳолиси сонини икки баравар оширмоқчи
Исроил ҳукумати Сурияга тегишли бўлган Голан тепалигининг ўзи томонидан босиб олинган қисмида исроиллик аҳоли сонини икки баробарга кўпайтиради. Бу ҳудуд 1967 йилдан буён Исроил Мудофаа кучлари назорати остида турибди.
Исроил ҳукумати бу қарор “уруш ва Сурияни ифодаловчи янги фронт нуқтаи назаридан” қабул қилинганини маълум қилди. Башар Асад бошқаруви қулаши ортидан Исроил армияси Голан тепаликларида ташкил этилган қуролсизлантирилган буфер зона ичкарисига ўз қўшинларини киритган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”