© © AP Photo / Ukrainian 24th Mechanised Brigade/Oleg Petrasiuk
Украина ҳарбийлари 2025 йилда Россия билан сулҳ тузилишига умид қилмоқда, чунки улар дам олишни хоҳлашмоқда, деб ёзади “Washington Post”.
“2025 йилда ўт очишнинг эҳтимолий тўхтатилиши ҳақида сўралганда, аскарлар <...> дам олишни мамнуният билан қабул қилишларини айтишди”, - дейилади материалда.
33-механизациялашган бригададан украиналик ҳарбий Феликснинг нашрга айтишича, Украина қуролли кучлари аскарлари аллақачон жанглардан чарчаган. Феликс 20 январь куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурациясидан сўнг ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошланишига умид қилаётганини айтди.
“Бундай давом этиб бўлмайди. <...> Агар бизнинг амалдорларимиз бунга чек қўя олмаса, эҳтимол Трамп муваффақият қозонади”, - дея таъкидлади ҳарбий.
Трамп Украина можароси мавзусида бир неча бор гапирган, сиёсатчининг сайловолди кафолатларидан бири можарони бир кунда ҳал қилиш ваъдаси эди. Россияда можарони бундай оддий ечим учун жуда мураккаб муаммо деб ҳисоблашади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Тошкентда барни реклама қилиш учун қизларни урган йигит 5 суткага қамалди
Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтди
Америка Қўшма Штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради (видео)
Криштиану Роналду бу йил фаолиятини тугатадими?
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди