АҚШнинг Калифорния штатида ҳам самолёт қулаб тушди (видео)

Дунё2 дақиқа ўқиш350
АҚШнинг Калифорния штатида ҳам самолёт қулаб тушди (видео)
Фото: NYP
АҚШнинг Калифорния штатида самолёт тижорат биносига қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ўн киши тан жароҳати билан шифохонага етказилган. Қолган 8 киши ёрдам кўрсатилгач, қўйиб юборилган. Федерал Авиация маълумотларига кўра, бир двигателли Van’s RB-10 самолёти ҳалокатга учраган. Расмийлар ҳалокат қандай содир бўлгани ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Ҳалок бўлган икки киши ишчи бўлганми ёки самолёт бортидагиларми, номаълум.

Полиция ҳудуддаги бинолардан одамларни эвакуация қилмоқда ва ҳалокат содир бўлган жойдан узоқроқда туришни сўрамоқда.

Конгрессмен Лоу Корреа самолёт қулаган бино мебел ишлаб чиқариш бизнеси эканини айтди. У жароҳатланганларнинг аксарияти завод ишчилари бўлганини таъкидлади. Авиаҳалокат оқибатида ёнғин ҳам келиб чиққан ва у ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган.

Бу сўнгги икки ой ичида ҳудудда ҳалокатга учраган иккинчи самолётдир. 25 ноябрь куни яна бир самолёт авиаҳалокат юз берган ҳудуддан тахминан бир блок узоқликда дарахтга қулаб тушганди. Ушбу ҳалокатда жиддий жароҳатлар қайд этилмаган.

Бу самолёт иштирокида 10 кун ичида юз берган бешинчи хавфли ҳодисадир.

♦ 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида юз берди. Озарбайжон самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, 29 киши омон қолди. Авиатехника кўздан кечирилганида тешиклар аниқланди. Озарбайжон президенти самолёт Грозний яқинида ўққа тутилгани, бу самолётни ишдан чиқарганини айтди. Илҳом Алиев Россиядан узр сўраш, айбдорларни жазолаш ва компенсация тўлашни талаб қилди.

♦ 29 декабрь куни Жанубий Кореяда Бангкокдан Муанга парвоз қилаётган Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти белгиланган аэропортга қўнаётганда ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида 179 киши ҳалок бўлди, икки киши омон қолди. Ҳолат юзасидан Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди.

♦ 29 декабрь куни Boeing 737-800 самолёти Осло шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Амстердамга учаётган самолёт гидравликасида носозлик юз берган. Самолёт Осло аэропортига қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, ўтлар устида тўхтаган. ОАВ ҳеч ким жабрланмагани, йўловчилар эвакуация қилингани ҳақида ёзмоқда.

♦ 29 декабрь куни БААда Jazirah Aviation Club авиакомпаниясига тегишли енгил моторли самолёт денгизга қулаб тушди. Авиаҳалокат оқибатида учувчи ва ҳамроҳи ҳалок бўлган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  2. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  3. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  4. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  5. Дунё
    Илон Маск ва SpaceX АҚШдаги ҳар бир болага компаниянинг 2 тадан акциясини совға қилади
  6. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  7. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  8. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)
  9. Маданият
    Хонанда Хамдам Собировнинг “Пешта” қўшиғига малайзияликлар ҳам рақсга тушди (видео)
  10. Дунё
    Трамп НАТО билан келишилган баёнот матнига Украинани ҳам қўшиб ўзгартирди