17:17 / 03.01.2025
252

2025 йил учун прогнозлар эълон қилинди. Бизни нималар кутмоқда?

2025 йил учун прогнозлар эълон қилинди. Бизни нималар кутмоқда?
Фото: Financial Times
Financial Times газета 2025 йил учун ўз прогнозларини эълон қилди. Қуйида мазкур прогнозлар билан танишинг:
  • Украина ва Россия ўртасида тинчлик сулҳи тузилади. Украина НАТОга қўшилиш масаласи ҳал этилмай қолади.
  • Трамп янги тариф урушини бошлайди. АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотларга камида 10% бож ундирилади.
  • Биткоин қиймати $200 мингга етади.
  • АҚШда фоиз ставкалари ўзгаришсиз қолади ёки йил охиригача кўтарилади.
  • Эммануэль Макрон Франция президентлигини сақлаб қолади.
  • Технонаҳанглар инқирозга учрамайди. Alphabet, Amazon, Apple, Microsoft, Nvidia ва Tesla ўз барқарорлигини сақлайди.
  • Хитой экспорти арзонлашишда давом этади.
  • Илон Маск ва Доналд Трамп муносабатлари ўзгармайди.
  • Германия давлат қарзлари чекловларини юмшатади.
  • Облигациялар бозори инқирозга учрамайди.
  • Эроннинг ядровий объектларига Исроил ва АҚШ зарба бермайди.
  • Жаҳон электромобиллари савдоси 25% дан ошмайди.
  • Аргентина президенти Хавьер Милей валюта назоратини бекор қилади.
  • Судандаги уруш давом этади.
  • Сунъий интеллект кундалик турмушда кенг қўлланила бошлайди. Янгидан-яangi AI агентлар пайдо бўлади.
  • Компакт-дисклар винил пластинкаларнинг “ўринбосари” сифатида қайта тирилмайди.

Қайд этилишича, Financial Timesнинг 2024 йил учун тақдим этган 22 прогнозидан фақат учтаси нотўғри чиққан.

Бу прогнозлар 2025 йилда юз бериши мумкин бўлган воқеаларга қизиқувчи ўқувчилар учун муҳим ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё