Фото: 95th Air Assault Brigade/via REUTERS
Украина қуролли кучлари (УҚК) Россиянинг Курск областида ҳужумга ўтди, бу ҳақда 5 январ, якшанба куни бир қатор Telegram-каналлар ва Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко хабар берди.
Бу хабарларни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак билвосита тасдиқлади ва шундай ёзди: «Курск, яхши хабар, Россия ўзига муносиб бўлган нарсага эришмоқда».
Маълумотларга кўра, Украина қуролли кучларининг зарбаси 2024 йил августидан бери Украина назорати остида бўлган Суджадан Болшой Солдатское йўналишида амалга оширилмоқда. Бу Суджанинг шимоли-шарқида, Курск йўналишида жойлашган яна бир район маркази.
Украина Курск областидаги қишлоқ ва посёлкага ракеталар билан ҳужум қилди
Украина Қуролли кучлари 2 январ куни Россиянинг Курск области Марино қишлоғида Россия ҳарбийлари қўмондонлик пунктига зарба берди. «Ушбу ҳужумлар, биринчи навбатда, Россия Федерациясининг Украинанинг тинч аҳолисига қарши ҳаракатларни амалга ошириш қобилияти ва истагини заифлаштиришга қаратилган», — дея хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби.
Бундан ташқари, Украина кўнгиллилар армияси вакили Сергей Братчукнинг маълумотларига кўра, Марино яқинида жойлашган Ивановское қишлоғига зарба берилган. Унинг сўзларига кўра, у ерда «Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёда аскарлари бригадаси жойлашган». Ўз навбатида, Украина Миллий хавфсизлик кенгаши қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко зарба натижасида «Россия Федерациясининг 810-бригадасида катта йўқотишлар юз бергани» ҳақида гапирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)