Фото: Фиръавн Пепи II табибининг қабри / Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги
Археологлар Қоҳира жанубидаги Саққара ҳудудида олиб борган қазишмалари давомида Қадимги подшолик даврига оид фиръавн Пепи II нинг табиби мақбарасини топди. Бу ҳақда Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги хабар берди.
Топилма Франция-Швейцария археологик гуруҳи томонидан аниқланган. Улар юқори мартабали давлат арбоблари мақбаралари жойлашган жойда табиб Тети Неб-Фуга тегишли хом ғиштдан қурилган мастаба (мақбара) ни топган.
Унинг фиръавн Пепи II (эрамиздан аввалги XXIII-XXII асрлар) даврида яшагани ва бир қатор юқори лавозимларда, хусусан, саройнинг бош шифокори, маъбуда Серкетнинг диний маросимлар ўтказадиган ходими, бош тиш шифокори ва доривор ўсимликлар бўйича бошқарувчи лавозимларида ишлагани таъкидланган.
Фото: Фиръавн Пепи II табибининг қабри / Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги
Мастабада топилган тасвирлар ва матнлар Қадимги подшолик даври кундалик маданиятининг янги жиҳатларини очиб беради. Археологлар гуруҳи раҳбари Филипп Коломбанинг сўзларига кўра, шифокор мақбараси талон-тарож қилинган бўлиши мумкин, аммо деворларда тасвирлар сақланиб қолган.
Фото: Фиръавн Пепи II табибининг қабри / Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги
Шунингдек, ички томонига иероглифлар билан мақбара эгасининг исми ва унвонлари ёзилган саркофаг ҳам топилган. Миср пойтахти яқинидаги Саққара археологик мажмуасида энг қадимги некропол бор, унинг биринчи қабрлари фиръавнларнинг I сулоласи даврига (эрамиздан аввалги XXXI-ХХIX асрларга) оиддир. Саққаранинг энг машҳур ёдгорликларидан бири Жосернинг поғонали пирамидаси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)