Фото: Myung J. Chun/Los Angeles Times/Getty Images
Southern California Edison компаниясининг маълум қилишича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари унинг ускуналарини Сан-Фернандо яқинидаги «Ҳёрст» ёнғинига алоқадор бўлиши мумкинлигини текширмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Компания тақдим этган ҳужжатларда Eagle Rock Sylmar электр узатиш линиясига уланган минорада симнинг узилиши қайд этилган. Ҳозирча узилиш ёнғиндан олдин ёки кейин содир бўлгани номаълум.
«Ҳёрст» ёнғини 7 январ куни кечқурун бошланди ва 312 гектар майдонни қамраб олди. Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаментига кўра, унинг 70 фоизи назоратга олинди. Edison компанияси ускуналари ҳалокатли ёнғинга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабардан кейин инвесторларнинг хавотирлари фонида компания акциялари нархи тушиб кетди.
Расмий маълумотларга кўра, ёнғин қурбонлари сони 16 кишига етди, яна 13 киши бедарак йўқолган. 12 январ куни ўзгарувчан шамоллар ёнғинни Брентвуд ва Сан-Фернандо водийси тоғ этаклари шарқидаги илгари зарар кўрмаган ҳудудларга олиб борди.
Аввалроқ Лос-Анжелес полицияси шаҳар чеккасида содир бўлган ёнғин бўйича гумонланувчини қўлга олган эди. У маҳаллий аҳоли томонидан ушланиб, кейин полицияга топширилган. У 30 ёшли уйсиз эркак бўлиб чиқди. У ўрмонга ўт қўйгани тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди