Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид ал Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилди.
Ўзбекистон президенти матбуот котибининг маълум қилишича, мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён топширди.
Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида БААда расмий ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади.
Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.
Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари 150 мактабда ёмғир сувини йиғиш бўйича лойиҳа ишлаб чиққан. Эндиликда ғолиб жамоа 150 минг доллар грант олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”