Фото: Shutterstock
Туркиянинг Истанбул шаҳрида қалбаки алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди. Бу ҳақда Бош консулхона матбуот хизмати хабар берди.
2025 йил 14 январь куни Истанбулнинг Аксарай туманида сотиб олинган қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида 35–40 ёшдаги 5 нафар ўзбекистонлик эркак вафот этганди. Олинган маълумотларига кўра, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир. Уларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди: улардан 5 нафари эркак, 1 нафари аёл киши.
Қайд этилишича, полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади. Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.
Шу муносабат билан, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди