Фото: Апостроф
Украина Давлат тергов бюроси 2024 йилда русларга Харков вилоятининг бир қисмини босиб олишга йўл қўйиб берган генералларни ҳибсга олди, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.
Давлат тергов бюроси (ДТБ) Украина Хавфсизлик хизмати билан биргаликда Россия ҳарбийларига Харков вилояти ҳудудининг бир қисмини босиб олишга имкон беришда гумон қилинаётган собиқ қўмондонлар: икки генерал ва бир полковникни ҳибсга олди.
Бундан ташқари, Давлат тергов бюросининг хабар беришича, қўмондонларнинг хатти-ҳаракатлари шахсий таркиб ва қурол-яроғларнинг йўқолишига олиб келган ва улар жавобгар бўлган ҳудудда давлат чегарасини ҳимоя қилиш чораларини бузган.
"Украина ҳақиқати" нашрининг ёзишича, гап бригада генерали Юрий Галушкин, генерал-лейтенант Артур Горбенко ва полковник Иля Лапин ҳақида кетмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар