21:45 / 28.01.2025
550

Жанубий Корея ​​аэропортида самолёт ёниб кетди (видео)

Жанубий Корея ​​аэропортида самолёт ёниб кетди (видео)
Фото: AFP
Жанубий Кореянинг иккинчи йирик шаҳри Пусан ​​халқаро аэропортида йўловчи самолёти ҳавога кўтарилишидан олдин ёниб кетди, деб хабар берди Yonhap.

Ушбу ёнғин 28 январ куни кечқурун Ҳонконгга учиши керак бўлган Air Busan самолёти бортида содир бўлган. Ёнғин самолётнинг дум қисмидан бошланиб, кейин фюзелажга ўтган.

Самолёт бортида 169 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бор эди, уларнинг барчаси тезда эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

2024 йил декабр ойида Бангкокдан учаётган Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing самолёти Жанубий Кореянинг Муан аэропортига қўнаётганда ҳалокатга учради. Лайнер бортида 181 киши: 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатда фақат икки киши тирик қолди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг