Фото: NYT
Вашингтондаги Роналд Рейган номидаги аэропортда American Airlines йўловчи самолёти Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашган куни диспетчерлар етишмовчилиги кузатилган. Бу ҳақда The New York Times газетаси АҚШ Фуқаро авиацияси федерал бошқармасининг дастлабки ҳисоботига асосланиб хабар берди.
Ҳужжатдан маълум бўлишича, навбатчи авиадиспетчер ҳодиса куни одатда икки ходим бажарадиган вазифани ёлғиз ўзи амалга оширган. NYT’нинг қўшимча қилишича, йўловчи самолётининг ҳарбий вертолёт билан тўқнашуви вертолёт белгиланган баландликдан юқорироқ парвоз қилгани сабабли юз берган.
Ҳалокат оқибатида 67 киши, самолёт ва вертолётдаги барча йўловчилар ҳалок бўлган.
ОАВ хабар қилишича, American Airlines самолётида 1994 йилги фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионлари Евгения Шишкова ва Вадим Наумов, шунингдек, жуфтликда учиш бўйича СССР чемпионатининг бронза медали совриндори Инна Волянская бўлган. Бугун йўловчилар орасида собиқ фигурали учувчи Александр Кирсанов ҳам бўлгани маълум бўлди. Спортчининг вафот этгани ҳақида унинг рафиқаси Наталя Гудина АBC телеканалига маълум қилган.
Фото: NYT
American Airlines йўловчи самолёти ва Black Hawk ҳарбий вертолёти 29 январь куни кечқурун Вашингтон осмонида тўқнашган эди. Ҳалокат оқибатида иккала ҳаво кемасининг парчалари Потомак дарёсига қулаб тушган.
31 январь куни эрталаб сув ости қидирув гуруҳлари дарё тубидан йўловчи самолётининг қора қутиларини топиб, экспертизага юборгани маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар