08:58 / 04.02.2025
375

Европа Иттифоқи: Биз «Украина 2.0»ни хоҳламаймиз

Европа Иттифоқи: Биз «Украина 2.0»ни хоҳламаймиз
Фото: Alexey Vitvitsky/SNA/imago images
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг уч йиллиги арафасида ва унинг АҚШ билан келажакдаги муносабатларига оид ноаниқлик фонида Европа Иттифоқи мудофаа бўйича норасмий саммит ўтказмоқда. 3 феврал, душанба куни Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи раҳбарияти ва НАТО бош котиби Брюсселда учрашиб, норасмий равишда келажакни муҳокама қилишди: Европа қитъаси учун қандай қилиб яхшироқ ҳимоя ва хавфсизликни таъминлаш бўйича.

Россия - «доимий таҳдид»

Саммит иштирокчилари Европа Иттифоқининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича ички чора-тадбирлар ҳақида гапирган бўлса-да, Россиянинг Украинага қарши уруши юзасидан ташқи сиёсат мавзуси барча муҳокамаларда қизил ип каби ўтди.

Финландия бош вазири Петтери Орпо учрашув олдидан: "Биз ҳаммамиз Россия таҳдид эканини тушунишимиз керак", деди. «Россия Европа давлатлари, Европа Иттифоқи учун доимий таҳдид бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Бу фикр эмас, бу ҳақиқат», — дея қўшимча қилди у. Шунинг учун Европа Иттифоқининг ҳар бир давлати мудофаа учун кўпроқ маблағ ажратишга тайёр бўлиши керак, дейди Орпо.

Мудофаа харажатларини ошириш

2021 ва 2024 йиллар оралиғида Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг умумий мудофаа харажатлари 30 фоиздан ошди. 2024 йилда улар 326 миллиард еврони ёки ЕИ ЯИМнинг тахминан 1,9 фоизини ташкил қилди. Италия, Испания, Португалия, Белгия ва Люксембург каби баъзи Европа Иттифоқи ва НАТО аъзолари НАТО мақсадига қарамасдан, ҳали ҳам ялпи ички маҳсулотининг икки фоизини мудофаа учун сарфламайдилар.

«Бу катта муаммо, - деди саммит олдидан Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас. - 2 фоизлик мақсад 2014 йилда белгилаб қўйилган эди, шунинг учун барча мамлакатларда бунга эришиш учун 10 йил бор эди».

Ўз навбатида, Люксембург бош вазири Люк Фриден «Европа мудофаа иттифоқи»ни яратиш зарурлигини эълон қилди: «Бугун биз мудофаа ҳақида, Европа мудофааси зарурати ҳақида гапиряпмиз. Биз «Украина 2.0» содир бўлишини истамаймиз».

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг