Буюк Британияда гигант балиқ тутилди (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш2.2K
Буюк Британияда гигант балиқ тутилди (видео)
Фото: BBC
34 ёшли балиқчи Шон Инг Буюк Британиядаги энг катта лаққа балиқни тутди. Гигант балиқнинг вазни 68 килограмм, узунлиги эса деярли 2,5 метрни ташкил қилади.

Балиқ шунчалик оғир бўлиб чиқдики, балиқчилар уни ўлчашга ҳаракат қилганда тарозидаги илгак букилиб қолди. Бундан ташқари, лаққа балиқ жуда кучли бўлиб чиқди: у қармоқ учидаги емни ютиб юборганидан бир ярим соат ўтгач ҳам қаршилик кўрсатишда давом этган. Уни бир нечта киши қирғоққа чиқарган.

Рекордчининг сўзларига кўра, у болалигидан балиқ ови билан шуғулланади. Шон Инг бу соҳага қизиқишига унинг бобоси сабабчи бўлган:

“Бу мен учун севимли ҳобби эмас, балки шижоат манбайидир”, дейди у.

Унинг ови рекорд даражада катталик билан бароридан келиши Инг учун кутилмаган воқеа бўлди. Аммо у болалигидан мамлакатдаги энг катта балиқни тутишни орзу қилган. Бундай рекорд ўрнатганини билган балиқчи нияти амалга ошганидан жуда мамнун.

Ушбу улкан лаққа балиқ 2024 йил сентябрь ойи охирида, Эссекс графлигидаги Малдон шаҳри яқинидаги кўлда тутилган, аммо рекорд куни кеча Британия Балиқчилик бошқармаси томонидан тасдиқланган.

Гиннес рекордлари китобига кўра, мусобақаларда овланган энг катта лаққа балиқнинг вазни 64,86 килограмм бўлган. Рекорд 2011 йилнинг 18 июнида Ричард Николас Андерсон томонидан АҚШнинг Виржиния штатида ўрнатилган. Ингнинг ўлжаси аввалги рекорддан деярли тўрт килограмм ортиқ, шунинг сабабли у жаҳон рекордчилари рўйхатига кириш учун даъво қилиши мумкин.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?