Дональд Трамп: “Ғазони сотиб олишга қарор қилдим”

Дунё2 дақиқа ўқиш1.2K
Дональд Трамп: “Ғазони сотиб олишга қарор қилдим”
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини сотиб олиб, унинг устидан назорат ўрнатиши ва кейин араб давлатлари ёрдамида қайта тиклаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Reuters'га таяниб Дарё хабар берди.

Трамп тегишли баёнотини Нью Орлеанга учаётганда Air Force One самолёти бортида айтган.

“Ғазони сотиб олиш ва унга эгалик қилишга қарор қилдим. Қайта тиклаш масаласига келсак, биз уни Яқин Шарқдаги бошқа давлатларга топширишимиз мумкин, улар алоҳида қисмларни қайта қуришлари учун ёки бошқалар бизнинг ҳомийлигимиз остида буни амалга ошириши мумкин”, деди АҚШ президенти.

Унинг тушунтиришича, АҚШ ҲАМАСнинг ҳудудга қайтишига йўл қўймаслик учун Ғазо секторини ўз назоратида сақлаб туришга мажбур.

“У ерга қайтадиган жой йўқ. Бу жой бутунлай бузиб ташланиши керак. Қолган қисмлари ҳам бузиб ташланади. Ҳаммаси йўқ қилинади”, деди сиёсатчи.

Трамп, шунингдек, баъзи фаластинлик қочқинларни АҚШга киритиш имкониятига очиқлигини, бироқ бундай сўровларни алоҳида кўриб чиқишини айтди.

Унинг Ғазони сотиб олиш ва унга эгалик қилиш ҳақидаги сўнгги сўзларини ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Эззат Эл Рашқ қоралади.

“Ғазо сотиладиган ва сотиб олинадиган мулк эмас. Бу бизнинг босиб олинган Фаластин еримизнинг ажралмас қисмидир”, деди у ва фаластинликлар кўчириш режаларига қаршилигини айтди.

Трамп: “АҚШ Ғазо секторини бошқаради”

АҚШ президенти Ғазо секторини “снос” майдончаси деб атаганди. У анклав аҳолисини турли мамлакатларга, жумладан, Иордания ва Мисрга кўчириб ўтказиш мумкинлигини айтган. У Қўшма Штатлар бу жараённи молиялаштирмаслиги, чунки харажатларни қоплашга Яқин Шарқ давлатларининг қурби етишини таъкидлаганди. Вашингтон эса минтақадаги ишлар учун жавобгар бўлади ва зарурат туғилганда у ерга ўз қўшинларини юбориши мумкинлигини айтган.

Ушбу таклифга жавобан араб давлатлари етакчилари АҚШ давлат котибига мактуб йўллаб, фаластинликларни чиқариб юборишга йўл қўйиб бўлмаслиги, буни нафақат халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, балки минтақавий хавфсизликка таҳдид деб атаган.

Бошқалар қандай муносабатда?

Саудия Арабистони ҳукумати ўз баёнотида фаластинликларни ўз ерларидан сиқиб чиқаришга қаратилган ҳар қандай уринишларни қабул қилмаслигини таъкидлаб, Фаластин давлати тузилмагунича Исроил билан муносабат ўрнатмаслигини эълон қилди.

ҲАМАС Трампнинг Ғазодаги фаластинликларни чиқариб юборишга чақирган даъватларини қоралаб, уларни “ўз еридан қувиш” деб атади.

Австралиянинг маҳаллий аҳолиси вакили бўлган сиёсатчи Лидия Торп Трампнинг Ғазони “эгаллаш” ҳақидаги фикрларини “этник тозалаш ва мустамлакачиликнинг очиқ чақириғи” деб баҳолади.

Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўтган йилнинг ноябрь ойида Халқаро жиноий суд (ХЖС) Нетаньяхуни қамоққа олиш учун ордер берган бўлса-да, уни қамоққа олмасдан, АҚШ “халқаро одил судловга нисбатан нафратини намойиш этаётганини” билдирди.

АҚШда бир қатор демократлар Трампнинг режасини танқид қилди, демократ сенатор Крис Мерфи эса АҚШнинг Ғазога бостириб кириши минглаб америкалик аскарларнинг ҳалок бўлишига ва Яқин Шарқда ўн йиллаб давом этадиган урушга олиб келишини таъкидлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади
  2. Спорт
    Сабах ФК — Барселона: таркиблар ва жонли матн
  3. Спорт
    Жавоҳир Синдоров ва Гукеш: иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этилди
  4. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди
  5. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  6. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  7. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди
  8. Спорт
    «Этихад»даги нохуш ҳолат: Доннарумма «Наполи» мухлисларининг ҳақоратидан қаттиқ ранжиди
  9. Спорт
    «99% бехато ўйин»: Бобур Сатторов Синдаров — Гукеш илк партиясини таҳлил қилди
  10. Спорт
    Жаҳон чемпиони Гукеш Жавоҳир Синдаровга қарши илк баҳс ҳақида фикр билдирди