11:59 / 15.02.2025
279

Россиянинг етти аэропортида «Ковер» режаси жорий этилди

Россиянинг етти аэропортида «Ковер» режаси жорий этилди
Фото: Риа Новости
Калуга области Дзержинский районидаги саноат корхонаси ҳудудида дроннинг қулаши натижасида бинолардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда 15 феврал, шанба куни губернатор Владислав Шапша маълум қилди.

Воқеа жойига қутқарув гуруҳлари ва тезкор гуруҳ етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, деди Шапша.

ASTRA Telegram-канали хабарига кўра, Волгоградда дрон кўп қаватли турар жой биноси устига қулаган. Маҳаллий аҳолига кўра, ҳудуд хавфсизлик кучлари томонидан тўсиб қўйилган. Дастлабки хабарларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Волгоград области губернатори Андрей Бочаров минтақадаги вазиятга изоҳ берди. «15 февралга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Волгоград области ҳудудига учувчисиз учоқлар йирик ҳужумини қайтарди. УУА тутиб олинди ва зарарсизлантирилди», — дея хабар берди област маъмурияти ўзининг Telegram-каналида.

«Дастлабки маълумотларга кўра, саноат зонаси ҳудудига вайроналарнинг қулаши натижасида 5 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган майдонда ёнғин содир бўлган», — дея қўшимча қилинган. Ёнғин ўчирилди.

Саратов области раҳбари Роман Бусаргин ва Ростов области губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар ҳам дрон ҳужумлари қайтарилгани ҳақида хабар берди.

«Ковер» режаси — Россиянинг етти аэропортида

Айни пайтда, «Представитель Росавиации» Telegram-канали Астрахан, Владикавказ, Волгоград, Грозний, Калуга, Саратов ва Уляновск аэропортларида самолётлар қўниши ва жўнаб кетишига вақтинчалик чекловлар («Ковер» режаси) ҳақида хабар берди. Ушбу чора-тадбирлар «фуқаролик самолётларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш» учун кўрилди», дейилади хабарда.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украинанинг 40 та учувчисиз учиш аппарати навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан бир кечада тутиб олинган ва йўқ қилинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг