Шолц: Трампнинг Зеленский ҳақидаги сўзлари «нотўғри ва хавфли»

Дунё1 дақиқа ўқиш942
Шолц: Трампнинг Зеленский ҳақидаги сўзлари «нотўғри ва хавфли»
Фото: Bernd Elmenthaler/IMAGO
Германия канцлери Олаф Шолц АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина етакчиси Володимир Зеленскийни диктатор деган даъвосини кескин рад этди. 19 феврал, чоршанба куни Шолц ҳафталик Der Spiegel нашрига берган интервюсида: "Президент Зеленскийнинг демократик қонунийлиги йўқ, дейиш шунчаки нотўғри ва хавфли", деди.

«Ҳақиқат шуки, Володимир Зеленский Украина давлатининг қонуний сайланган раҳбари ҳисобланади. Уруш шароитида тўғри сайловларни ўтказишнинг иложи йўқлиги Украина конституцияси ва сайлов қонунлари қоидаларига тўғри келади. Ва бунинг аксини даъво қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — дея таъкидлади Германия ҳукумати раҳбари.

У Украинага қарши урушни айнан Владимир Путин бошчилигидаги Россия бошлаганини эслади. «Украина қарийб уч йилдан бери Россиянинг шафқатсиз тажовузидан ўзини ҳимоя қилмоқда. Ҳар куни», — дейди Шолц.

Трампнинг Зеленский ҳақидаги баёнотлари Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва федерал иқтисодиёт вазирлиги раҳбари, вице-канцлер Роберт Хабек томонидан ҳам танқид қилинди. «Агар сиз ижтимоий тармоқларда шошқалоқ постлар ёзмасангиз, балки реал дунёга диққат билан қарасангиз, Европада ким диктатура остида яшашга мажбур бўлганлиги аён бўлади: булар Россиядаги одамлар, Беларусдаги одамлар», деди Бербок ZDF оммавий-ҳуқуқий телеканалига берган интервюсида. «Украиналиклар ҳар куни ўзларининг эркин демократияси учун курашадилар ва биз, европаликлар, демократик давлатларимизни биргаликда мустаҳкамлаш учун уларни Европа Иттифоқига борадиган йўлда қўллаб-қувватлаймиз», — дея қўшимча қилди Германия ТИВ раҳбари.

«АҚШ президентининг баёноти ҳайратга солади. Бу воқеликни мисли кўрилмаган бузиб кўрсатиш ва ўта хавфли риторика. Ҳақиқат шуки, Путин демократик Украинага ҳужум қилди», деб ёзди Роберт Хебек ўз навбатида X ижтимоий тармоғида.

Трампга кўра, Зеленскийнинг Украинадаги рейтинги атиги 4 фоиз

Бир кун аввал Доналд Трамп Зеленскийни Украинада президентлик сайловларини ўтказишга чақириб, Украина етакчисининг рейтинги тўрт фоизга тушиб кетганини даъво қилган эди. Зеленский бунга жавобан Трампнинг баёнотини «Россиядан келган» дезинформация деб атади. Украина президенти матбуот анжумани чоғида Киев халқаро социология институти ўтказган сўровга таяниб, 2025 йил феврал ҳолатига кўра, фуқароларнинг 57 фоизи унга ишонишини таъкидлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Иқтисодиёт
    26 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  2. Фойдали
    Нега эркакларда тепа соч тўкилиб, каллик кўпроқ учрайди? Асосий сабаблар
  3. Спорт
    UFC 2027 йилда Тошкентда турнир ўтказиши мумкин
  4. Спорт
    Пеп Гвардиола Месси ва Роналду қарама-қаршилиги ҳақида гапирди
  5. Спорт
    «Мен ким бўлибманки, бунинг аксини даъво қилсам?» — Бруну Фернандеш
  6. Спорт
    UFC чемпиони Ислом Махачев навбатдаги жанги ва эҳтимолий рақиблари ҳақида гапирди
  7. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш 30 ноябрда якунланади: тадбиркорлар учун эслатма
  8. Саломатлик
    Ҳар куни кулиб юриш саломатликка қандай таъсир қилади? Кулгининг 6 та фойдали жиҳати
  9. Спорт
    «Наполи» билан дурангдан сўнг Ҳоланд норозилигини билдирди
  10. Спорт
    Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ҳимоясини юқори баҳолади