
Фото: Getty images
Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс келажак авлодлар тўртта муҳим муаммони ҳал қилиши керак, деб ҳисоблайди. Унга кўра, улар глобал аҳамиятга эга, деб ёзди Benzinga.
Қайд этилишича, Гейтс ёш авлодлар биотерроризмнинг потенциал хавфи ва сунъий интеллектнинг нотўғри ривожланишига дуч келишидан қўрқмоқда. У, шунингдек, одамлар сиёсий қутбланишга қарши курашиш учун бирлашиши кераклигини таъкидлади.
«Ядро уруши ёки ўта ёмон биотерроризм ёки сунъий интеллектнинг нотўғри йўлдан кетиши ёки қутбланиш атрофида жамиятда бирдамлик йўқлиги. Бу тўрт нарса, ҳа, ёш авлод бу нарсалардан жуда қўрқиши керак», деди у.
Гейтс одамларни ҳозир дуч келаётган муаммолар ташвишга солаётганидан хурсанд эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, ёш авлодлар ҳам иқлим ўзгаришидан хавотирда. Унинг сўзларига кўра, бу муаммоларни ҳал қилиш учун одамлар бирлашса, уларни ёрқин келажак кутмоқда.
Гейтс, шунингдек, баъзида ҳаракатга ундаш учун бу муаммоларнинг аҳамиятини бўрттириб юбориш кераклигини айтди. У Альцгеймер ва ОИВ каби касалликларга қарши курашда, шунингдек, полиомиелит ва безгакни бутунлай йўқ қилишда ютуқлар бўлишидан умидвор эканини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар