10:06 / 07.03.2025
3 914

Туркия Греция билан чегарада девор қуришни бошлади

Туркия Греция билан чегарада девор қуришни бошлади
Туркия ҳавфсизлик чораларини кучайтириш доирасида Греция билан чегарада девор қуриш лойиҳасини бошлади. Ушбу тадбир миграцион оқимини назорат қилиш ва ноқонуний иммиграцияни олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Туркиянинг ғарбида барпо этилаётган ушбу девор узунлиги 8,5 километрни ташкил этади. Мазкур чора чегарани ноқонуний кесиб утишларини камайтириш ва минтақада хавфсизликни оширишни кӣзда тутади.

Лойиҳа ғарбий чегарадаги ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатларининг ортиши сабабли амалга оширилмоқда. Туркия ҳукумати девор курилиши контрабанда ва бошқа ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олишга ҳисса қўшишини таъкидламоқда.

Эдирне шаҳри мэри Юнус Сезернинг маълум қилишича, ўтган йил сентябрида 325 километрлик чегараолди йўлларга тош ётқизилган ва ободонлаштирилган. Жорий йилда деворларни техникавий воситалар билан тўлдириш режаси мавжуд.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг