Доналд Трамп учинчи бор АҚШ президенти этиб сайланиши мумкинми?

Дунё2 дақиқа ўқиш416
Доналд Трамп учинчи бор АҚШ президенти этиб сайланиши мумкинми?
АҚШ президенти Доналд Трамп якшанба куни у учинчи муддатга сайловда иштирок этиш нияти ҳақида айтган сўзлари ҳазил эмаслигини билдирди, бироқ АҚШ Конституциясида президент лавозимини икки муддатдан ортиқ эгаллаш тақиқланганини қандай четлаб ўтишини у тушунтирмади.

Хўш, Доналд Трамп учинчи муддатга сайлана оладими? Агар сайлана олмаса, унга қандай ҳуқуқий тўсиқлар монелик қилади. Reuters бу борада қизиқ таҳлил ўтказди.

АҚШ конституциясида нима дейилган?

АҚШ Конституциясига киритилган 22-ўзгартишда «Ҳеч ким икки мартадан ортиқ президент этиб сайланиши мумкин эмас», деб белгиланган.

Ушбу ўзгартиш 1951 йилда, президент Франклин Рузвелт АҚШнинг илк президенти Жорж Вашингтон давридан буён амал қилиб келган икки муддатлиликка доир норасмий қоидани бузгандан сўнг ратификация қилинган.

Катта депрессия ва Иккинчи жаҳон уруши даврида президентлик қилган Рузвелт уч тўлиқ муддат ҳокимиятда бўлди ва 1945 йили — тўртинчи муддати бошланганидан бир неча ой ўтиб вафот этган.

Куиннипиак университети ҳуқуқ профессори Уэйн Ангернинг таъкидлашича, Конституция президентлик муддатини тўрт йилллик икки муддат билан аниқ чеклаб қўйган. Унинг сўзларига кўра, тарихда бундай ҳолат кузатилмаган бўлса-да, Трампнинг бу бандни судда шубҳа остига олишга уриниши муваффақиятсизликка учраши эҳтимоли юқори.

«Менимча, Олий суд унинг бу хоҳшига «йўқ» деб айтади — ҳаммаси аниқ: у тўрт йилдан икки бор лавозимни эгаллаши мумкин. Доналд Трамп, сиз учинчи бор сайловда қатнашолмайсиз», — дейди Ангер.

Трампни қўлловчилар констиуцияни ўзгартириши мумкинми?

Ҳа, лекин бу ҳозирги сиёсий қутбланиш даврида жуда паст эҳтимолга эга.

Ҳар қандай конституциявий ўзгартиш учун Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг икки палатасида — Вакиллар палатаси ва Сенатдаги депутатларнинг учдан икки қисмининг овоз керак бўлади. Ёки штатларнинг камида учдан икки қисми қонунчилик органлари талабига биноан Миллий Конвент чақирилиши, сўнгра 50 та штатдан 38 таси томонидан ратификация қилиниши зарур.

Айни пайтда республикачилар Вакиллар палатасида кичик устунликка эга — 213 ўринга қарши 218 ўрин. Сенатда эса 53 овозга эга. Улар шунингдек, 28 штат қонунчилик органларини назорат қилишади.

Теннесси штатидан конгрессмен ва Трампнинг қатъий тарафдори Энди Оглс январь ойида Конституцияга 22-ўзгартишни қайта кўриб чиқиш таклифи билан чиққан. У президентга кетма-кет эмас, балки алоҳида муддатларда уч марта хизмат қилиш имконини беришни таклиф этган.

Агар бу ўзгартиш қабул қилинадиган бўлса, Трампнинг 2017 ва 2025 йиллардаги президентлик муддатлари бир-бирини қопламагани боис, у 2029 йилдан бошлаб учинчи муддатга киришиш имкониятига эга бўлар эди.

Трамп вие-президент сифатида номзод бўлиши мумкинми?

Трамп NBC телеканалига берган интервюсида кейинги сайловда президентликка номзод сифатида Жей Ди Вэнс кўрсатилса, ўзини вице-президентликка кўрсатиш имкони ҳақида гапирди.

Агар Вэнс сайловда ғалаба қозонса ва кейинроқ президентликдан воз кечса, Трамп қайтадан Оқ уйга қайтиш имкониятига эга бўлади.

Бироқ Трамп вице-президентликка ҳам номзод бўла олмайди, чунки у яна президент бўлиш ҳуқуқига эга эмас. АҚШ Конституциясининг 12-ўзгартишида шундай дейилган: «Президент лавозимига сайланишга ҳуқуқи бўлмаган шахс, вице-президент лавозимига ҳам сайланиш ҳуқуқига эга эмас».

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Сассуоло — Наполи: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  2. Спорт
    Сандерленд — Тоттенхэм: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  3. Дунё
    Қозоғистонда Қуръон тиловати янграган пайтда каптарнинг ҳолати эътибор тортди (видео)
  4. Дунё
    Германияда Гитлерни улуғлаган нидерландиялик 8 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
  5. Иқтисодиёт
    ACWA Ўзбекистондаги солиқ ислоҳотларини юқори баҳолади
  6. Спорт
    Сергей Фомин ва Алексей Крутых «Челленджер» ғолиби бўлди
  7. Авто
    Mercedes ходимларига ишдан бўшаш учун катта пул таклиф қилди
  8. Маданият
    2026 йилнинг топ-10 та энг гўзал актрисалари аниқланди
  9. Спорт
    Эвертон — Ливерпуль: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  10. Маданият
    Мэрайя Кэрининг битта қўшиғи 92 миллион доллар даромад келтирди