date
views 248

Германия мактабларида “ҳақиқий ҳаёт дарслари” бошланяптими?

Германия мактабларида “ҳақиқий ҳаёт дарслари” бошланяптими?
Европа ўрта таълим тизимида шов-шувли янгилик: Германиядаги мактабларда болалар уруш ва бошқа инқирозларга тайёрланадиган бўлди. Бу ҳақда мамлакат депутати Родерих Кизеветтер Handesblatt нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Фақат дарс жадвали эмас, балки ҳаёт сценарийлари ҳам керак!” – дейди депутат.

Табиий офатдан тортиб, ҳарбий можарогача — ҳар нарсага тайёр туриш лозим

Депутатнинг фикрича, мактабларда фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик курслари жорий қилиниши керак. Бу курслар орқали болалар табиий офат, ҳарбий можаро ёки бошқа кескин вазиятларда қандай ҳаракат қилишни ўрганишади.

Қизиғи шундаки, бундай тизим Финляндияда аллақачон ишга туширилган ва ўзини оқлаган. Германия эса эндигина бу масалага жиддий эътибор қарата бошлади.

Бола – келажак эмас, балки ҳозирги кунда ҳам энг заиф қатлам

Кизеветтер таъкидлаганидек, инқирозлар вақтида болалар энг заиф қатлам ҳисобланади. Шу боис ҳам уларни ҳимоялаш, фавқулодда вазиятларда ўзини йўқотмасликни ўргатиш жуда муҳим.

Германия Ички ишлар вазирлиги ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва фуқаро мудофааси бўйича таълимни кучайтиришга чақирди.

72 соатлик “омон қолиш” жиҳозлари

Европа комиссияси томонидан тақдим этилган “Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик стратегияси”да ҳар бир фуқаро уйида қуйидаги буюмлардан иборат минимал захирани тайёрлаб қўйиши кераклиги айтилган:

- Ичимлик суви;
- Дори-дармон;
- Гугурт, ўт олдиргич;
- Фонар ва қувватлагичлар;
- Иссиқ кийим-кечак;
- Узоқ муддат сақланувчи озиқ-овқат маҳсулотлари.

Бу жиҳозлар инсоннинг камида уч кун давомида ўзини мустақил равишда таъминлашини кафолатлаши керак.

Ҳақиқат: Европа энди “ўргатувчи” эмас, балки “тайёрловчи” мактабларга ўтмоқда!

Таълим бугун нафақат фанлар ва билим, балки ҳаётда омон қолиш учун ҳам керакли тажрибаларни бериш майдонига айланяпти. Табиий офат, уруш ёки глобал инқирозлар фонида шундай ёндашувлар Европа жамиятида янада оммалашмоқда.

Zamin.uz саволи:
Сиз бу янгиликни қандай баҳолайсиз? Ўзбек мактабларида ҳам шундай “ҳаёт дарслари” керакми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия мактабларида “ҳақиқий ҳаёт дарслари” бошланяптими?
-->