date
views 0

Таниқли блогер Гоар Аветисян солиқлар бўйича катта қарздорликка тушиб қолди

Таниқли блогер Гоар Аветисян солиқлар бўйича катта қарздорликка тушиб қолди
Россиянинг энг машҳур бюти-блогерлари, визажист ва тадбиркорларидан бири Гоар Аветисян Россия солиқ органларига 55 миллион рубль (тахминан 670 минг доллар) миқдорида солиқ тўламаслиги сабабли жиддий муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Аветисян солиқларни ўз вақтида тўламаса, биринчи навбатда унинг ҳисоб рақамлари блокланиши мумкин. Агар у ушбу вазиятни бартараф қилмаса, блогерга нисбатан янада жиддий чора-тадбирлар қўлланилиши эҳтимоли бор.

Гоар Аветисян ижтимоий тармоқларда катта аудиторияга эга бўлиб, унинг обуначилари сони 12 миллиондан ошади. У нафақат блогер сифатида, балки Goar косметика бренди асосчиси, Москвадаги Goar Avetisyan Beauty студияси ва Goar Avetisyan School мактаби эгаси сифатида ҳам кенг танилган.

Ҳозирги пайтда 31 ёшда бўлган Гоар ўзининг биринчи миллионини 18 ёшидаёқ ишлаб топган эди. Унинг косметика маҳсулотлари, макияж бўйича курслари ва гўзаллик студиялари Россия билан бирга МДҲ мамлакатларида ҳам оммалашган. Айниқса, Аветисян Ўзбекистонда, жумладан Тошкент шаҳрида ҳам анча машҳур бўлиб, мунтазам равишда макияж бўйича мастер-класслар ўтказиб келмоқда.

Гоар Аветисян Самарқандда
Гоарнинг бу каби молиявий муаммоси унинг обрўсига таъсир қилиши мумкин, шу боис, блогер яқин вақт ичида бу вазиятни ҳал қилиш чораларини кўриши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таниқли блогер Гоар Аветисян солиқлар бўйича катта қарздорликка тушиб қолди