
Эроннинг Исломшаҳр шаҳрида отанинг шафқатсизлиги оқибатида даҳшатли жиноят содир бўлди. 18 ёшли Фотима Султоний яширинча аёллар гўзаллик салонида ишлагани учун ўз отаси томонидан ўлдирилди, деб хабар бермоқда Iran Wire.
Маълум бўлишича, Фотима отасининг қаттиққўл ва зўравон хатти-ҳаракатларидан қўрқиб, гўзаллик салонида сир сақлаб ишлаган ва мустақил ҳаёт кечирган.
Отаси эса қизининг иш жойини Instagram ижтимоий тармоғида тасодифан топган ва ўзини мижоз сифатида кўрсатиб, гўзаллик салонига борган. Қиз ташқарида отасини кўрган заҳоти қаттиқ хавотирланиб, онасига телефон қилиб маслаҳат сўраган.
Аёллар ҳуқуқлари фаоли Пардис Рабиэийнинг таъкидлашича, гувоҳлар отанинг салонга пичоқ билан кириб, ҳамма кўз ўнгида қизига бир неча марта пичоқ санчганига шоҳид бўлган. Ҳатто у қизининг сочидан ушлаб, бошини танасидан ажратиб олишга ҳаракат қилган. Бироқ атрофдагилар қичқириб юборганидан кейин жиноятчи воқеа жойидан қочган. Кейинроқ у рафиқасига қўнғироқ қилиб: “Сени шу қайғу билан қолдирдим”, дея айтган.
HRANA ахборот агентлигининг хабар беришича, жиноятчи тез орада қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш очилган.
Etemad газетаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг март—сентябрь ойлари оралиғида Эронда 78 нафар аёл қариндошлари томонидан ўлдирилган. Shargh нашри эса 2021 йилдан 2023 йилгача бўлган вақт оралиғида камида 165 нафар аёл оиладаги эркаклар томонидан ҳаётдан маҳрум қилинганини ёзган. Мамлакатда бундай ҳолатлар бўйича расмий статистика эълон қилинмаган. Мутахассислар фикрича, келтирилган рақамлар фақат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳолатларни акс эттиради ва ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар