Люси Го – дунёдаги энг ёш миллиардер: Тейлор Свифтдан олдинга чиққан қиз ҳақида

Дунё2 дақиқа ўқиш20.1K
Люси Го – дунёдаги энг ёш миллиардер: Тейлор Свифтдан олдинга чиққан қиз ҳақида
Хитойлик ёш тадбиркор Люси Го Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёдаги энг ёш миллиардерлар рейтингида машҳур қўшиқчи Тейлор Свифтни ортда қолдириб, биринчиликни қўлга киритди. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Люсининг умумий бойлиги 1,25 миллиард долларга тенг.

Люси Го ўзининг бойлигига йигирма бир ёшидаёқ асос солган. У Карнеги-Меллон университетида ўқиб юрган пайтида, диплом олишдан воз кечиб, сунъий интеллект соҳасида фаолият олиб борувчи Scale AI компаниясини ташкил қилган. Унинг бу компаниядаги шериги эса ўша пайтда бор-йўғи 19 ёшда бўлган Александр Ван эди. Люси Сан-Францискодаги бу стартапда операциялар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича жамоаларни муваффақиятли бошқарган.

Го ва Ван 2018 йилдаёқ Forbes Under 30 рейтингига кирган эди. Бироқ шу пайтдаёқ икки шерикнинг келажакка бўлган қарашларида келишмовчилик пайдо бўлди ва Ван Люсини компаниядан четлатди. Шунга қарамай, Люси Scale AI'даги улушининг катта қисмини ўз қўлида сақлаб қолди.

Ҳозирги кунда Люси Го Scale AI компаниясининг тахминан 5% акциясига эгалик қилади. Бу улушнинг умумий қиймати қарийб 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Шунингдек, унинг Passes стартапидаги акциялари ва бошқа инвестициялари билан ҳисоблаганда, умумий бойлиги 1,25 миллиард долларга етган.

Шунчалик катта маблағга эга бўлишини тасаввур қилмаганини айтган Люси: «Ростини айтсам, бу рақамлар ақлга сиғмайди. Лекин, афсуски, булар ҳозирча фақат қоғозда», — деб таъкидлаган.

Ҳозирги пайтда Люси Го 40 ёшгача бўлган, ўз кучи билан бойликка эришган дунёдаги олтита аёл-миллиардердан бири ҳисобланади. У шунингдек, бир неча йил аввал тарк этган компаниясидан мана шундай катта маблағ орттира олган ягона аёлдир.

Люси Хитойдан келган муҳожир ота-онасининг фарзанди бўлиб, Сан-Франциско яқинида ўсган. У мактабда ўқиб юрганидаёқ дастурлашга қизиққан. Кейинроқ Карнеги-Меллон университетига кириб, информатика ва инсон-компьютер муносабатлари соҳасида таълим олган. Ўқишни диплом олмасдан ташлаган Люси машҳур миллиардер инвестор Питер Тил томонидан ташкил қилинган тадбиркорлик стипендиясини қўлга киритган.

2015 йилда Quora компаниясида маҳсулот дизайнерлиги билан шуғулланиб, у ерда келажакдаги бизнес-шериги Александр Ван билан танишган. Кейин Snapchat компаниясида ҳам қисқа муддат ишлаган Люси 2016 йилда Ван билан биргаликда Scale AI'га асос солган.

Люсининг нафақат тадбиркорлик, балки ижтимоий ҳаёти ҳам қизғин. У кўплаб машҳурлар билан таниш ва тез-тез юқори даражадаги зиёфатларда қатнашиб туради. Унинг дўстлари орасида машҳур футболчи Дэвид Бекхемнинг оиласи ҳам борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда дунёдаги энг ёш миллиардерлар рўйхатини қўшиқчи Тейлор Свифт бошқарган эди. У ўзининг Eras Tour концерт турнесидан катта даромад орттириб, бошқа машҳур юлдуз Рианнани ҳам ортда қолдирган эди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Трамп Путинни нега «дўстим» деб атаганини изоҳлади
  2. Дунё
    АҚШда ҳомиладор маҳбус қўриқчилар гамбургер еяётганда қочиб кетди
  3. Спорт
    Бибисара Асаубаеванинг онаси қизининг ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди
  4. Спорт
    Ноттингем — Челси: таркиблар ва жонли матн
  5. Дунё
    Эрдўғаннинг 92 ёшли Қуръон устози вафот этди: Президент жанозада тобутни елкасига олди (видео)
  6. Саломатлик
    «Зейгарник эффекти»ни енгиб, мияга дам беришнинг 5 та оддий усули
  7. Ўзбекистон
    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда?
  8. Спорт
    Ўзбекистон U-17 терма жамоаси плей-оффга чиқди: 1/16 финалда рақибимиз — Испания!
  9. Спорт
    Энцо Мареска Эрлинг Ҳоланднинг кескин сўзларига муносабат билдирди
  10. Жамият
    Қизил китобга киритилган қушларни ноқонуний сотганларга қандай чора кўрилади?