Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари: Мамлакат халқаро ёрдам сўрамоқда

Дунё1 дақиқа ўқиш5.6K
Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари: Мамлакат халқаро ёрдам сўрамоқда
Исроилда мамлакат тарихидаги энг муҳим сана — Мустақиллик кунига бағишланган барча оммавий тадбирлар кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабаб бекор қилинди. Бу ҳақда 30 апрель, чоршанба куни мамлакатнинг Ёнғин ва қутқарув хизмати расмий тарзда маълум қилди. Қайд этилишича, тадбирларни ўтказиш учун хавфсизлик талаблари таъминланиши имкониятдан ташқари вазиятга айланган.

Ҳозирда Исроил халқаро ҳамжамиятдан фавқулодда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мамлакатга Греция, Италия ҳамда Хорватиядан ўт ўчирувчи самолётлар ва қутқарувчилар гуруҳлари аллақачон жўнаб кетган. Шунингдек, Фаластин миллий маъмурияти ҳам Исроилга ўзи томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган ҳар қандай ёрдамни таклиф қилган.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, мамлакат бўйлаб ёйилган кучли ёнғинни бартараф қилиш ишларига 12 та ўт ўчирувчи самолёт, 100 дан ортиқ ўт ўчирувчи бригада ва ҳарбий хизматчилар сафарбар этилган. Айни пайтда бир нечта аҳоли пунктларидан аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш жараёни бошланган, шунингдек, яна қатор шаҳарлар ва қишлоқлар эҳтимолий эвакуацияга тайёр турибди. Мамлакатнинг йирик магистраль йўли вақтинчалик тўлиқ ёпиб қўйилган.

Кенг кўламли ёнғин 30 апрель куни тонгда Қуддус яқинидаги Месилат Цион аҳоли пунктига яқин жойлашган Эштаол ўрмонидан бошланган. Унинг тез тарқалиши ва кучайиши оқибатида мамлакатнинг Ёнғин ва қутқарув хизмати «Ёнғин зарбаси» фавқулодда ҳолат режимини жорий қилган. Бу режим, одатда, вазиятни назоратдан чиқиб кетиш хавфи юзага келганда амалга оширилади.

Полиция ва тегишли хизматлар ёнғин махсус равишда қўйилган бўлиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан холи қилгани йўқ. Айни пайтда, ёнғин қўйганликда гумон қилинаётган бир шахс аллақачон ҳибсга олинган.

Ўт ўчирувчи ва қутқарувчилар аҳолига мурожаат қилиб, Байт Шемеш ва Қуддус шаҳарлари атрофидаги ўрмон ёнғинлари содир бўлаётган ҳудудлардан узоқроқда бўлишни ҳамда фавқулодда хизматлар томонидан бериладиган тавсияларга қатъий амал қилишни сўрамоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!
  2. Дунё
    Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)
  3. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди
  4. Саломатлик
    Оёқ мушаклари нега кечаси тўсатдан тортишиб қолади?
  5. Дунё
    Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қурилиши давом этмоқда (видео)
  6. Дунё
    Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация қувурларида яшади
  7. Маданият
    Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди
  8. Дунё
    Буюк Британия ҳарбий самолётларини махсус ангарлар ва антидрон тўрлари остига яширмоқда
  9. Фойдали
    Германияда тухумни ёғда эмас, балки сувда пиширишади: Бунинг 4 та асосий сабаби...
  10. Саломатлик
    Майизнинг юрак ва ҳазм тизими учун фойдалари