date

Ёқилғи сотувчисини бой қилган 50 центлик танга: уни 3,2 миллион долларга баҳолашди

Ёқилғи сотувчисини бой қилган 50 центлик танга: уни 3,2 миллион долларга баҳолашди
Америкалик оддий ёқилғи қуйиш шохобчаси ходими ўз ҳаётида кутилмаган бурилишга дуч келди. Кунлардан бир кун, иш тугагач, у одатдагидек тушумни санаб чиқарди. Чақаларни кўздан кечираётганида эса улар орасида бир қизиқ тангага кўзи тушди, деб хабар берди elcabildo.com.

Бу 50 центлик танганинг ранги бошқаларга ўхшамасди — унинг ёруғлиги, товланиши ва ҳатто оғирлиги ҳам бошқа тангалардан фарқ қиларди. Стив Уитмор тангада нимадир борлигини дарҳол пайқади. Ҳеч иккиланмасдан, у нумизматик буюмлар билан шуғулланувчи мутахассисларга мурожаат қилди.

Натижа эса уни шокка солди. Танга оддий 50 цент эмас, балки 1964 йилда чоп этилган, президент Жон Кеннедининг профили туширилган ноёб танга экани аниқланди. Бу танга ўша йили, президент Кеннедига қарши уюштирилган суиқасддан кейин ишлаб чиқарилган дастлабки намунавий зарбалардан бири бўлиб чиқди.

Нумизматлар Уитмор тангасини 3,2 миллион долларга баҳолашди. Бу ҳозирги бозордаги юксак кумуш нархлари ва танганинг 90 фоиз холис кумушдан иборатлиги билан ҳам боғлиқ.

«Биргина чақа бутун бизнесимдан қимматга тушиши ақлимга сиғмаяпти», — дея ҳайратини яширмади Уитмор. Айтиш жоизки, у йиллар давомида шундай оддий тангаларни минг марта кўрган. Аммо айнан шу танга ҳаётини бутунлай ўзгартириши у учун орзу ҳам эмасди.

Танишларининг айтишича, Стив Уитмор ўша кунда ўз тангаларини қоп-қоп қилиб текширишни бошлаган. Чунки бошқа шундай ноёб тангалардан яна топилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаган. Ҳар ҳолда, бошқа кассада ҳам тарих ётавериши эҳтимолдан холи эмас.

Бу воқеа эса шунчаки омад ёки тасодиф эмас, балки диққат ва билишга интилиш ютуғи сифатида талқин қилинмоқда. Чунки миллион доллар, баъзан оддий чақа ичида ҳам яширин бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёқилғи сотувчисини бой қилган 50 центлик танга: уни 3,2 миллион долларга баҳолашди