date

Snickers, Twix ва M&M’s билан хайрлашамизми?

Snickers, Twix ва M&M’s билан хайрлашамизми?

Россияда машҳур шоколад ва ширинликлар сотуви тўхтатилиши мумкин. Сабаби эса — нархлар борасида келишмовчилик.

Россиядаги йирик чакана савдо тармоқларидан бири — X5 Group, ўз таркибига кирувчи «Пятёрочка» ва «Перекрёсток» супермаркетларида Mars компаниясига тегишли Snickers, Twix, M&M’s, Orbit каби маҳсулотларни харид қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Pravilamag нашри маълум қилди.

Нега харидлар тўхтатилди?

X5 матбуот хизмати хабар беришича, қарор компаниянинг Mars томонидан таклиф қилинган нархлардан норозилиги туфайли қабул қилинган. Улар маҳсулот нархлари асоссиз равишда юқори деб ҳисоблашмоқда.

Mars компанияси эса ушбу қарордан афсусдалигини билдириб, икки томон учун ҳам фойда келтирадиган ечим топиш умидида эканлигини таъкидлади.

Шоколадлар қанчага етади?

Маълумотларга кўра, Mars’нинг ҳозирги захиралари тахминан икки ойга етади. Август-сентябрь ойларида бу маҳсулотлар дўконлардан бутунлай йўқолиши мумкин. Аммо X5 вакилларининг таъкидлашича, «рафлар бўш қолмайди, Mars ўрнига бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ўхшаш маҳсулотлари таклиф этилади».

Mars нималарни ишлаб чиқаради?

Mars — дунёдаги энг йирик кондитер маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларидан бири. Компанияга Snickers, Twix, Bounty, Mars, Milky Way, M&M’s, Skittles, Orbit, Eclipse, шунингдек, «Коркунов» шоколадлари каби машҳур брендлар тегишли.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошларида Mars ва Mondelez (Milka, Oreo, Alpen Gold ва бошқалар) ўз маҳсулотларига чуқур инфляция фонида нархларни оширишини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Snickers, Twix ва M&M’s билан хайрлашамизми?