date

AZAL самолёти отилган пайтда навбатчи бўлган россияликлар аниқланди

AZAL самолёти отилган пайтда навбатчи бўлган россияликлар аниқланди

2024 йил декабрь ойида содир бўлган AZAL авиакомпанияси ҳаво ҳодисаси бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди, деб Minval Politika нашри хабар берди. Озарбайжоннинг ушбу нашри 24 июль, пайшанба куни тарқатган маълумотларга кўра, самолёт ўққа тутилиши пайтида хизматда бўлган барча россиялик ҳарбий хизматчиларнинг исмлари маълум қилинди. Бироқ, Minval ушбу маълумот манбасини очиқлагани йўқ. Ҳозирча бошқа мустақил манбалар бу маълумотларни тасдиқламаган.

Нашрга кўра, ўша вақтда навбатчи бўлган ҳарбийлар қуйидагилар: 51-ҳаво мудофааси дивизиясининг катта навигатори капитан Дмитрий Пудовкин, Жанубий ҳарбий округ штабидаги тезкор навбатчи подполковник Владимир Яновский ҳамда 4-ҳаво мудофаа армияси қўмондонлик пунктидаги полковник Геннадий Еременко. Улар ракета учирилиши пайтида навбатда бўлгани қайд этилмоқда.

Россиядаги машҳур Astra Telegram канали ҳам Minval тарқатган маълумотга алоқадорлик билдириб, ушбу ҳарбий шахсларнинг ҳақиқатан ҳам армия тизимида хизмат қилишига оид маълумотларни сиздирилган базалар орқали тасдиқлаган.

Minval нашри 22 июль куни эса ҳаво нишонига зарба бериш бўйича тўғридан тўғри буйруқни 51-ҳаво мудофааси дивизияси қўмондони генерал-майор Александр Толопило берганини ёзди. Ушбу маълумот подполковник Николай Орлянскийнинг ички хизмат текшируви давомида маълум қилинган. Текширув давомида у Толопилодан буйруқ олганини ва кейинчалик капитан Пудовкинга нишонни йўқ қилиш бўйича кўрсатма берганини маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » AZAL самолёти отилган пайтда навбатчи бўлган россияликлар аниқланди