date

Калифорнияда воронлар 7 минг долларлик “Лабубу” ўйинчоқларини ўғирлади

Калифорнияда воронлар 7 минг долларлик “Лабубу” ўйинчоқларини ўғирлади

АҚШнинг Калифорния штати, Ла-Пуэнт шаҳрида жойлашган One Stop Sales дўконида ноодатий ўғрилик содир бўлди. Pravilamag’нинг хабар беришича, тўрт нафар ниқобли шахслар тунги соат 2 да эшикни бузиб кириб, фақатгина машҳур “Лабубу” ўйинчоқларини ўғирлаб кетишган

Қизиғи шундаки, ўғрилар дўкондаги қимматбаҳо техникага, кассадаги пулга ва бошқа товарларга умуман қўл урмаган.

Ҳодиса ҳақида аниқ маълумотлар:

1. Ўғирланган молнинг баҳоси: Расмийларга кўра, зарар камида $7 минг. Аммо дўкон эгаси Жоанна Авендано йўқотишлар $30 минг ёки ундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини айтади.

2. Мақсадли ўғирлик: Авендано фикрича, бу ўғирлик олдиндан режалаштирилган, чунки ўғрилар дўконнинг янги ва оммабоп партия ўйинчоқлари келганини билган.

3. Ижтимоий тармоқ таъсири: Дўкон ҳам яқинда, икки ой олдин очилган бўлиб, улар ҳақидаги маълумотларни ижтимоий тармоқлардан кузатиш мумкин бўлган. Бу эса ўғриларга қулайлик яратган бўлиши мумкин.

4. Тергов: Лос-Анжелес округи шерифи департаменти воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.

Бу воқеа бозорда оммалашган брендлар ва маҳсулотлар ҳам ўғрилар учун мақсадли объектга айланиши мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда маълумотларни ошкора баҳам кўриш ҳам айрим ҳолларда хавф омилига айланиши эҳтимолини яна бир бор тасдиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорнияда воронлар 7 минг долларлик “Лабубу” ўйинчоқларини ўғирлади