Ҳусийлар етакчиси Исроилга қарата қоронғу кунларни ваъда қилди

1 дақиқа ўқиш791
Ҳусийлар етакчиси Исроилга қарата қоронғу кунларни ваъда қилди

Ямандаги ҳусийлар ҳаракати — “Ансор Аллоҳ” Олий сиёсий кенгаши раиси Маҳди ал-Машат Исроилга жиддий огоҳлантириш йўллади. Унинг сўзларига кўра, энди исроилликлар ўзларини ҳеч қачон хавфсиз ҳис этолмайди ва олдинда улар учун “қоронғу кунлар” кутмоқда.

Ал-Машатнинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда барча компаниялар ҳеч кечикмасдан яҳудий давлати ҳудудини тарк этиши лозим.

“Биз курашни узлуксиз давом эттирамиз ва ҳар қандай чақириққа амалдаги ҳаракат билан жавоб қайтарамиз. Озодлик ва мустақилликнинг нархи қон билан тўланади. Биз фидойи, саботли ва итоаткор халқмиз”, – деди ал-Машат. Унинг нутқи “Ал-Масираҳ” телеканали орқали эфирга узатилди.

Телеканал маълумотига кўра, ал-Машат амалда ҳусийлар қўлидаги ҳудудларда Яман президенти ҳисобланади.

Бу чиқиш Исроилнинг ҳаводан берган кучли зарбалари оқибатида ҳусийлар ҳукумати бош вазири Аҳмад Ғалеб ар-Раҳавий ҳалок бўлганидан сўнг янгради. “Yamen Monitor” нашри унинг ўлими исёнчилар учун “салмоқли йўқотиш” ва “катта зарба” сифатида баҳоланганини ёзди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?