Германия Украина хавфсизлиги учун янги таклифлар тайёрламоқда

Дунё1 дақиқа ўқиш265
Германия Украина хавфсизлиги учун янги таклифлар тайёрламоқда

Германиянинг Der Spiegel ҳафталик нашри ва AFP ахборот агентлиги тарқатган хабарларга кўра, Берлин ҳукумати Парижда ўтадиган «кўнгиллилар коалицияси» йиғилишида Украина хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ўз таклифларини тақдим этиши керак эди. Маълумотларга қараганда, Германия канцлери Фридрих Мерц видеоконференция шаклида йиғилишда иштирок этиб, урушдан кейинги давр учун Украина хавфсизлиги бўйича режани муҳокамага қўйиши белгиланган.

AFP агентлиги ҳукуматдаги манбаларга таяниб ёзишича, асосий эътибор Украинанинг ҳаво мудофааси ва ҳужумкор ҳарбий имкониятларини кучайтиришга қаратилади. Шу билан бирга, Мерцнинг таклифлар пакетида бундесвер аскарларини Украина ҳудудига жойлаштириш режаси назарда тутилмагани алоҳида таъкидланган.

Берлиндаги суҳбатдошлар маълум қилишича, Германиянинг Украина хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки учун бир қатор шартлар зарур. Жумладан, АҚШ ва Россиянинг музокараларга тайёрлиги, ҳукумат коалицияси доирасида консенсусга эришиш ҳамда Бундестагда қўллаб-қувватланиши муҳим ҳисобланади.

Der Spiegel нашри ёзганидек, Германия ҳукумати тинчлик келишуви имзолангандан кейин Украина хавфсизлигини таъминлашда бундесвер иштирокини чеклаш ниятида. Шу йўл билан Берлин ўз зиммасига ортиқча мажбуриятлар олишдан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Шу тариқа, Париждаги «кўнгиллилар коалицияси» йиғилишида Берлиннинг таклифлари Киев хавфсизлиги борасидаги энг муҳим масалалардан бирига айланиши кутилмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?