7 519
Лавров Россиянинг Туркиядаги элчисига суиқасд қилинишидан кўзланган мақсад ҳақидаги фикрларини билдирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишидан кўзланган мақсадга доир фикрларини билдирди, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.
«Россия президенти Владимир Путиннинг Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбатида ҳамда ўзининг телевизион мурожаатида айтганидек, ушбу ваҳшийликни режалаштирган ва амалга оширганларнинг асл мақсади Россия-Туркия муносабатларининг нормаллашувига барҳам беришдир», — деган Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Карловнинг ўлдирилиши, Сурияда терроризмга қарши самарали курашга имкон бермасликни ҳам мақсад қилган.
«Бу фойда бермайдиган чоралар билан амалга оширилмоқда. Буниси кетмайди», — дея ғазабланган Сергей Лавров.
Аввалроқ, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли россиялик элчининг Туркияда ўлдирилиши мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатмаслигига ишонч билдирган эди.
19 декабрь куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга Анқарада қуролли ҳужум қилинган эди. У олинган жароҳатлардан шифохонада ҳаётдан кўз юмган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди