Саудия Арабистони чемпионати 3-туридан ўрин олган "Ан-Наср" — "Ар-Риёд" учрашувида (5:1) португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа Роналдунинг шахсий ҳисобида 945 та гол жамланди ва бу кўрсаткич жаҳон рекорди сифатида қайд этилмоқда. Энди унга профессионал фаолияти давомида 1000 та гол уриш ва тарихда бу маррага биринчи етиб борган футболчи сифатида қайд этилиши учун яна 55 та гол керак.
Голлар сони бўйича умуман тарихда иккинчи ўринда Лионель Месси турибди. Аргентиналик афсона Роналдудан анча ортда қолмоқда — Лео 882 марта гол урган.
Қайд этиш жоизки, Криштиану Роналду ҳозирда 40 ёшда. Унинг “Ан-Наср” клуби билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охирига қадар амал қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар